АҚШ маъмурияти ислоҳотлар фонида Ўзбекистонга хушомадгўйлик қилмоқда

МДҲ мамлакатлари Ўрта Осиё институти бўлими раҳбари Андрей Грозиннинг фикрича, АҚШ томонидан Ўзбекистоннинг диний эркинлик бўйича “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилиши бу Америка раҳбариятининг прагматизмидан далолатдир.
Sputnik

Куни кеча АҚШ давлат котиби Майкл Помпео "сўнгги бир йил ичида эришган муҳим, аниқ ютуқларга асосланиб, Ўзбекистон диний эркинлик бўйича "Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати" (Special Watch List)дан чиқарилгани" эълон қилган эди.

Ўзбекистон АҚШнинг “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди

Эксперт таъкидига кўра, ҳаммаси равшан. Шунчаки, америка маъмурияти Ўзбекистонга тилёғламалик қилмоқда, бундан кўзланган мақсад эса иқтисодий ислоҳотлар жараёнида ўзининг сиёсий кун тартибини "ўтказиб олиш". Яъни АҚШ бунда сиёсий тизимнинг либераллашувини кўзламоқда.

Грозиннинг сўзларига кўра, АҚШда Ўзбекистон янги раҳбар бошқарувида америка таъсири кенгайиши учун истиқболли, деган риторика янграмоқда. Бу бориб турган прагматизм, бошқа ҳеч вақомас, дейди эксперт.