Қирғизистонга Россиянинг 8та шаҳридан авиа-қатновлар йўлга қўйилмоқда

Эслатиб ўтамиз, сал олдин 2020 йилнинг 4 декабридан бошлаб Қирғизистон ҳукумати "Манас", "Ўш", "Иссиқ-Кўл" халқаро аэропортлари орқали кириб келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилгани хабар қилинганди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 дек - Sputnik. Қирғизистонга Россиянинг 8та шаҳридан авиа-қатновлар йўлга қўйилмоқда, деб хабар берди Sputnik Қирғизистон "Уральские авиалиния"га таянган ҳолда.

Қирғизистон ўз чегарасини барча давлатлар фуқаролари учун очди

"Қирғизистон барча чет эллик сайёҳлар учун чегарани очмоқда. Демакки, Ўш ва Бишкекка мунтазам рейсларни қабул қилишимиз мумкинлигини англатади. Парвозлар Москвадан ("Домодедово"дан), Жуковскийдан, Санкт-Петербургдан, Екатеринбургдан, Қуйи вартовскдан, Қозондан ва Самарадан амалга оширилади", - дейилади "Уральские авиалинии" хабарида.

Парвоз олдидан сайёҳлар ковид йўқлиги тўғрисида маълумотномани тақдим этишлари керак бўлади. Тест Қирғизистонга учишдан олдин 72 соат давомида топширилиши даркор.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин 2020 йилнинг 4 декабридан бошлаб Қирғизистон ҳукумати "Манас", "Ўш", "Иссиқ-Кўл" халқаро аэропортлари орқали кириб келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилгани хабар қилинганди.