ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Вақтинчалик яшаш учун рухсатномаси, яшаш гувоҳонаси, патент ва ишлаш учун рухсатнома олиш мақсадида рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон олишга доир 151-ФЗ-сонли Федерал қонунига киритилган ўзгартиришлар норматив ҳуқуқий ҳужжатлар расмий порталида эълон қилинди.
Асосий ўзгаришлар:
🔹 рус тили, тарих ва қонунчилик асосларидан имтиҳон ўтказадиган ташкилотлар рўйхати Россия Федерацияси ҳукумати томонидан тасдиқланади ва тегишли веб-сайтда жойлаштирилади;
🔹 рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича сертификатнинг амал қилиш муддати Россия Федерацияси ҳукумати томонидан белгиланади ва ҳар бир алоҳида хизмат (РВП, ВНЖ, патент) фарқ қилади;
🔹 РВП, патент ва ишлаш учун рухсат олиш учун яшаш гувоҳномаси учун олинган сертификат билан тилни билишни тасдиқлаш мумкин;
🔹 РВП сертификати патент ва ишлашга рухсат олиш учун тилни билишини тасдиқлаш мумкин;
🔹 рус тилидаги берилган сертификатлар тўғрисидаги маълумотлар махсус маълумотлар базасида сақланади, унга Ички ишлар вазирлиги кириш имкониятига эга бўлади;
🔹 РФ ҳукумати томонидан ҳисоблаш методикаси асосида сертификатнинг максимал нархи белгиланади;
🔹 Россия Федерацияси ҳукумати имтиҳонларни ўтказиш қоидаларига мувофиқлигини текширишни ўз зиммасига олади;
🔹 Қонун кучга киргунга қадар берилган сертификатлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади.
Ўзгаришлар 2021 йил 7 июлдан кучга киради.