Икки кема "Шимолий оқим-2" қурилишини якунига етказишга қодир. Россия-Европа лойиҳасининг тақдири босим ва АҚШ санкциялари туфайли шубҳа остига қўйилди. Аввалроқ Вашингтон лойиҳага чекловлар қўйган ва иштирокчилардан унинг қурилишини дарҳол тўхтатишни талаб қилган. Янги газ қувури Россия газини Болтиқ денгизи орқали Германия ва бошқа Европа мамлакатларига етказиб бериши керак. АҚШ ушбу лойиҳага фаол қарши чиқмоқда, чунки бу уларнинг иқтисодий манфаатларига халақит беради.