ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. "Чанъэ-5" Хитой космик аппаратининг қўниш модули Ой юзига Хитой байроғини ўрнатди ва ундан тупроқ намуналарини йиғди. “Чанъэ-5” зонди 2020 йил 1 декабрда Ойга қўнган эди.
Энди космик кема муҳим юк билан Ерга қайтиши керак.
Хитой Миллий космик бошқармаси космик кема тасвирга олган суратларни эълон қилди. Космик зонд тахминан икки кило ой тупроғини йиғди ва Хитой байроғини ўрнатди.
Бунгача ойга фақат америкалик астронавтлар ўз байроғини ўрнатган эди.
Энди зонд қайтиши керак: 16-17 декабр кунлари кеманинг капсула билан ерга тушиши режалаштирилган.
1969-1976 йилларда АҚШ ва СССР Ой тупроқларини Ерга олиб келган, агар бу миссия муваффақиятли ўтса, Хитой тадқиқот учун ойдан тупроқ олиб келган учинчи мамлакат бўлади.