Катырин: меҳнат мигрантларисиз Россияда саноат объектлари туриб қолмоқда

РФ Савдо-саноат палатаси раҳбари Сергей Катырин Россияга биринчи навбатда юқори малакали мутахассисларга киришни осонлаштириш лозим, деган фикрда
Sputnik

Россия Савдо-саноат палатаси раҳбари Сергей Катырин РФ ҳукумат раиси Михаил Мишустинга мамлакатга меҳнат мигрантларига оилалари билан киришни соддалаштиришни сўраб илтимос хатини киритди. ССП ташаббуси бизнес ҳамжамияти вакиллари томонидан бўлган кўпсонли мурожаатларга асосланган.

Меҳнат миграцияси: Ўзбекистонни Япония ва Жанубий Корея келажаги кутяптими?

Катырин сўзларига кўра, ушбу чоралар биринчи галда юқори малакати мутахассисларга ва уларнинг оила аъзоларига жорий этилади. Яъни пандемия бошлангунга қадар харид қилинган мураккаб технологик жараёнларни созлаш билан шуғулланувчи мутахассислар ва уларнинг оила-аъзоларига.

"COVID-19 даврида бизнинг мамлакатда ҳеч ким кира олгани ва бу ускуналарни ишга туширгани йўқ. Бизга компаниялар мурожаат қилиб, форс-мажор ҳолатлари ҳақида айтишмоқда, уларнинг сўзларига кўра, ушбу ускуналар белгиланган муддатда ўрнатилиб, монтировка қилиниб, созланиши кераклиги туфайли улар ўз мажбуриятларини бажара олишмаяпти. Мутахассислар келмаган, шу боис буни амалга ошириш имконияти йўқ. Бизда бу каби мурожаатлар етарлича", - деб айтган Катырин Sputnik Тожикистон нашри билан суҳбатда.

Меҳнат мигрантлари космодромда ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

ССП раҳбарининг таъкидлашича, қурилиш соҳасидаги иш кучи дефицити туфайли саноат объектлари ва инвестициявий лойиҳалар туриб қолмоқда.

"Бу шундай бир ҳолатки, бунда чиндан юқори малакали мутахассисларга эҳтиёж бор. Аммо бу мутахассислар Россияга яқин давлатлар, Россия кўпроқ ушбу ускуналарни харид қиладиган - Германия, Австрия, Италиядан", - деб қайд этган РФ ССП раҳбари.

Катырин шунингдек, қурилиш объектларида иштирок этаётган кадрларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон фуқаролари орасида мутахассислар тайёрланаётганини қўшимча қилган. Унинг айтишича, бу лойиҳа пилот лойиҳа бўлиб, ҳозирда бошланғич босқичда.

"Биз ҳозир Ўзбекистон билан ишни йўлга қўйишга ҳаракат қиляпмиз, ҳамкорликда РФга кириб келиши мумкин бўлган кадрларни тайёрлаяпмиз. Ўзбекистон фуқаролари ўз юртида тил ўрганиб, тиббий кўрикдан ўтиб, мутахассисликка эга бўлиб, сўнгра РФга кириб келишлари учун", деб айтган Катырин.

У ушбу амалиёт яхши натижа берса, бу Россияга меҳнат мигрантларини йўллаётган бошқа давлатларда ҳам қўлланилиши мумкинлигини қайд этган.