Ўзбекистон Очиқ маълумотлар рейтингида Марказий Осиё бўйича 1 ўринни эгаллади

Ўзбекистон ODIN рейтингида 125 поғонага кўтарилиб, дунёда 44 ўринни ҳамда Марказий Осиёда 1 ўринни эгаллади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистон “Open Data Inventory” (ODIN)  рейтингида дунёда 44 ўринни, Марказий Осиё бўйича 1 ўринни эгаллади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилмоқда.

Ўзбекистон “ODIN очиқ маълумотлар рейтингида 63 баллни тўплаган.

“Мазкур кўрсаткич билан Ўзбекистон ODIN рейтингида 125 поғонага кўтарилиб, дунёда 44 ўринни ҳамда Марказий Осиёда 1 ўринни эгаллади”,  - дейилган хабарда.

“Open Data Inventory” (ODIN) - расмий статистика камчиликларини аниқлаш, очиқ маълумотлар сиёсатини илгари суриш, миллий статистика органлари (MSO) билан маълумотлардан фойдаланувчилар ўртасида мулоқотни яхшилаш ва рағбатлантиришга қаратилган қамров ва очиқликни баҳолайди.

Маълумот учун, ODIN 2018 йилдаги рейтингида Ўзбекистон жаҳонда 169-ўринни эгаллаган эди.