ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда кундузги об-ҳаво шароитини Урал устида жойлашган кучли совуқ антициклон периферияси белгилайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Сурхондарё вилоятида кечга томон эса Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат фони меъёрий қийматлардан 6-8 даражага паст бўлиши сақланиб туради ва 0-5 даража илиқни ташкил этади.
Эртага 8 декабрда мамлакат ҳудудларининг баъзи жойларида бироз қор ёғади, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
9 декабрь куни фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли сақланиб туради. 10-11 декабрда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.
Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Шунингдек, бу кунларнинг иқлимий меъёридан 6-9 даражага паст бўлади.