Тошкент II Халқаро марафони ғолиблари маълум бўлди

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, ушбу мусобақа орқали Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма олган спортчилар тақдирланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 дек - Sputnik. Ўтган дам олиш кунларида Тошкентда бўлиб ўтган II Халқаро марафонида икки нафар ўзбекистонлик иштирокчилар Олимпия ўйинлари талабини бажарди, деб хабар қилмоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.  

Ярим марафон (21795 метр) ғолиблари

Эркаклар: 

1. Евгений Фадеев (Сурхондарё) – 1:06.01
2. Отабек Тошқувватов (Самарқанд) – 1:06.23
3. Ҳасан Акбаралиев (Фарғона) – 1:07.14

Аёллар:

1. Азизахон Мирзаакбарова (Андижон) – 1:15.01
2. Сабина Талачёва (Наманган) – 1:20.32
3.Вероника Гришина (Сурхондарё) – 1:21.32

Тошкент II Халқаро марафони ғолиблари маълум бўлди

Тўлиқ марафон (42195 метр) ғолиблари

Эркаклар:

1. Андрей Петров (Ўзбекистон) – 2:10.06
2. Иля Тяпкин (Қирғизистон) – 2:16.07
3.Владислав Мамедов (Ўзбекистон) – 2:17.35

Аёллар:
1.Мария Коробиская (Қирғизистон) – 2:26.43
2. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон) – 2:28.55
3. Марина Хмелевская (Ўзбекистон) – 2:30.39

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, ушбу мусобақа орқали Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма олган спортчилар тақдирланди.

Тошкент II Халқаро марафони ғолиблари маълум бўлди