ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. СССР собиқ президенти Михаил Горбачёвнинг ҳолидан оила аъзолари хабар олмай қўйишди. Айни вақтда сиёсатчининг энг яқин одами унинг ёрдамчиси бўлиб қолган. Виталий Манскийнинг "Горбачёв. Жаннат" фильмини кўрганидан сўнг "МК" журналистлари бундай хулосаларга келишди.
Горбачёв давлат томонидан умрбод берилган хизмат уйида ёлғиз яшамоқда. Бино қўриқланади, баланд панжара билан ўралган.
Фильмда СССР собиқ президенти набиралари энди уни кўриш учун келмаётганини тан олди. Унинг ўзи ўрнидан аранг қўзғалади ва махсус мослама ёрдамида ҳаракат қилади.
Иккинчи қаватга чиқиш учун лифтдан фойдаланади.
Горбачёвнинг қизи ва икки набираси Германияда яшайди ва Россияга келмайди, сиёсатчининг ўзи эса хориж сафарига бора олмайди.