Меҳнат мигрантлари қандай қилиб арзон чипталар сотиб олишмоқда

Ён қўшнинг - жон қўшнинг ёки меҳнат мигрантлари қўшни давлатлар орқали уйларига қайтишмоқда, сабаб - чипталар арзонлигида.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 дек - Sputnik. Маълумки, пандемия туфайли киритилган карантин чекловлари ва чегаралар ёпилиши туфайли МДҲ шаҳарлари ўртасида парвозларнинг аксарияти бекор қилинди.

Ушбу вазият Россияда ишлайдиган мигрантлар учун ҳам катта қийинчиликлар туғдирмоқда. Ўз иш мавсумини якунлаб уйига қайтишни истайдиган фуқаролар бу йил авиачипталарни ўтган йилларга нисбатан 2-3 баравар қимматроққа сотиб олишга мажбур бўлишмоқда.

Ўзбекистон Қирғизистонга авиа-рейслар сонини оширмоқда

Масалан, 2019 йилда Москва – Ўш чипталари 7-8 минг рублдан сотилган бўлса, 2020 йилнинг декабрида 15 минггача кўтарилган.

Москва – Самарқанд йўналишида эконом класс авиачипталар 2019 йилда 10-12 минг рублга сотиб олиш мумкин эди. Бугунги кунда эса уларнинг нархи 30-32 минг рублга кўтарилган.

Москва – Душанбе йўналишидаги чипталар одатда 13-14 минг атрофида сотилган. Айни дамда эса ушбу чипталар нархи - 37 200 рублга чиққан.

Албатта, нархлар ошишига ўзига яраша иқтисодий сабаблар ҳам бор. Россияга Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари кириши чеклангани туфайли авиапарвозлар бир йўналишга бўш учишга мажбур.

Йўналиш2019 дек2020 декЎсиш %Авиакомпания
Москва – Ўш800015000188 %Аэрофлот, S7, Урал
Москва - Самарқанд1200030000250 %Uzbekistan Airways
Москва - Душанбе1400037000264 %Somon Air, Tajik Air

Лекин меҳнат мигрантлари ушбу вазиятда ҳам арзонроқ чипта сотиб олиш имконини топишмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида, Тожикистоннинг Хўжанд шаҳри атрофида истиқомат қиладиган фуқаролар “Москва – Ўш” чипталарини сотиб олиб, Қирғизистон орқали учиб кетишмоқда.

“Нархлар осмонга учди”: Марказий Осиё мамлакатларига авиачипта нархи қандай ўзгарди

Тожикистон фуқаролари эса Ўзбекистоннинг Самарқанд ёки Термиз шаҳарлари орқали учиб кетишмоқда. Улар учун қўшимча 2000 рубль эвазига ўзбек-тожик чегарагача трансфер ташкил қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кундя барча авиакомпаниялар йўловчиларни самолётга чиқариш учун коронавирусга чалинмагани ҳақида ПЗР маълумотнома талаб қилишмоқда. Маълумотнома парвоздан 72 соатдан узоқ бўлмаган вақт давомида олинган бўлиши керак.