"Белаз" самосвалларини сотиб олишни ВЭБ.РФ молиялаштиради

Россия корпорацияси ўзбекистонлик харидорга "Белаз" маҳсулоти учун узоқ муддатли кредит ажратади, кредит фоизи эса Беларус давлат бюджети томонидан қопланади. 
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Россиянинг ВЭБ.РФ давлат корпорацияси Олмалиқ кон-металлургия мажмуаси томонидан Белаз самосвалларини сотиб олишни молиялаштиради. 

"ВЭБ.РФ Олмалиқ тоғ-металлургия мажмуаси "Белаз" карьер самосвалларини сотиб олишини молиялаштиришда ёрдам беради. Молиялаштириш ҳажми $59 млн, муддати 5 йил", - дейилган хабарда. 

ВЭБ раиси ўринбосари Даниил Алгульян айтишига кўра, бу Россия ва Беларус ҳамкорлигининг янгича шакли бўлади. Россия корпорацияси харидорга узоқ муддатли кредит ажратади, лекин кредит ставкаси Беларус давлат бюджети томонидан қопланади. 

Маълумот учун, одатда ВЭБ.РФ Россия корхоналари маҳсулотларини сотиб олиш бўйича битимларни молиялаштиришда кўмак беради.