Қирғизистон бош вазири в.б. Артём Новиков Фарғонага келяпти

Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчи Артём Новиков 8 декабрь куни Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги йиғилишда иштирок этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчи Артём Новиков Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги йиғилишда иштирок этади. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Камилов ва Казакбаев ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди

Маълум қилинишича, Артём Новиков Қирғизистоннинг Баткен ва Ўш вилоятларига хизмат сафари билан ташриф буюради.

“Шунингдек, хизмат сафари доирасида бош вазир вазифасини бажарувчи жорий йилнинг 8 декабрида Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳрида бўлиб ўтадиган Қирғизистон ҳукуматининг чегараолдидаги мутасадди вакиллари кенгаши ва Ўзбекистоннинг чегараолдидаги ҳокимлари йиғилишида иштирок этади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчи Артём Новиков ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзаков ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтгани хабар қилинган эди.