Кадастр агентлиги раҳбарларининг яримидан кўпи аттестациядан ўта олмади

Кадастр агентлигининг жами 346 нафар раҳбарлари аттестациядан ўтказилди. Таҳлилга кўра, улардан 24 фоизи аттестациядан ўтган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Жорий йилининг ноябрь ойида президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг жами 346 нафар раҳбарлари аттестациядан  ўтказилди. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

Натижаларга кўра:

  • 24 % аттестациядан ўтган;
  • 15 % шартли ўтган;
  • 61 % раҳбарлар аттестациядан ўта олмаган.

3 декабрдан бошлаб Кадастр агентлигининг туман-шаҳар филиаллари ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари бошланди. Ҳар бир вилоят кесимида натижалар эълон қилиб борилади.

Шунингдек, кадастр тизимидаги тозалаш ишлари натижаларига кўра жорий йилнинг 1 июнидан 1 декабрига қадар Агентлик тизимида фаолият юритиши давомида ўз ишига совуққонлик билан қараган, лавозимини суиистеъмол қилган ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишда сусткашликка йўл қўйган 850 дан ортиқ ходимларнинг меҳнат шартномалари бекор қилинган.