Фазлиддин Ғоибназаров арманистонлик рақибини таслим қилди – тўлиқ видео

Ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров 5 декабрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Унга арманистонлик Манук Диланян рақиблик қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони, ҳозирда фаолиятини профессионал рингда давом эттираётган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров 5 декабрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада унга арманистонлик Манук Диланян рақиблик қилди.

У жангни ишонч билан бошлади ва илк раундларданоқ устунлигини намойиш этди. Учинчи раунд сўнгида чиройли ҳимояланди ва фурсатдан фойдаланиб, Диланянни нокдаун ҳолатига туширди.

Сўнгги раундлар ҳам ўзбекистонлик боксчининг фаоллиги ва кескин ҳужумлари остида ўтди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Ғойибназаровнинг қўли баланд келганини эълон қилишди.