Қаршидан Тошкентга олиб келинаётган 351 кило гўшт истеъмолга яроқсиз бўлиб чиқди

Гўшт лабораторияда текширилиб, истеъмолга учун яроқсиз эканлиги юзасидан хулоса олингач, белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Сирдарё вилоятида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди, деб хабар бермоқда ИИВ ППХваЖТСББ.
Воқеа 3 декабрь соат 02:30 ларда Сирдарё туманида жойлашган "Сирдарё" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда ППХваЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида "Қарши-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида яшовчи 20 ёшли Э.Х. бошқарувидаги "Нексия-2" машинаси тўхтатилиб текширилганда, унинг салон қисми ва юк хонасида ветеринария-санитария қоидаларига зид ҳамда ветеринария кузатув ҳужжатисиз жами 351 кг. қорамол гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Гўшт вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси лабораториясида текширилганида, истеъмолга учун яроқсиз эканлиги аниқланиб, у белгиланган тартибда йўқ қилинган.

Фуқаро Э.Х.га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сирдарё вилояти бошқармасига топширилган.