Йил охирига қадар Сергелида ер усти метроси очилади - Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев ТМЗ очилиш маросимида йил охирига қадар Сергели ер усти метроси ишга тушишини хабар қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 дек- Sputnik.  Сергелида йил охирига қадар ер усти метроси очилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент Металлургия зводи очилиш маросимида эълон қилди.

"Ер усти метроси тўғрисида гапирганда, биз отахонларга йил охиригача топширамиз деб ваъда берувдик. Худо хохласа 25 декабрдан 1-гача очилиши таъминлаймиз", - деди президент. 

Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев Янги ҳаёт маҳалласи ва Сергели аҳолиси учун яратилаётган бошқа қулайликлар, ер остива ер усти ўтказгичлари, ижтимоий объектлар ва иш ўринларини мужассам қилган урбанизация жараёнлари ҳақида айтиб берди.