Россия Саноат ва савдо вазири Ўзбекистонга "Cпутник V" вакциналарини шахсан олиб келди

Намуналар улар синовлардан ўтказилиши учун Ўзбекистон томонига топширилган. Шундан сўнг вакцина рўйхатдан ўтказилади ва Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Ўзбекистон Республикасига шахсан COVID-19га қарши "Cпутник V" вакциналарини етказди. Қимматбаҳо юк Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Холмамат Норбоев томонидан қабул қилиб олинган.

“Спутник V”: 50тадан ортиқ давлат вакцинани сотиб олиш учун буюртма берди

Намуналар улар синовлардан ўтказилиши учун Ўзбекистон томонига топширилган. Шундан сўнг вакцина рўйхатдан ўтказилади ва Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

Айни вақтда ишлаб чиқарилаётган "Спутник V" вакцинаси ҳажми 2 млн дозага етади ва бу бизнинг аҳолимизни вакцинация қилиш учун имконият туғдиради, дейилади хабарда. Таъкидланишича, вакцинани ишлаб чиқариш ва фуқаролик оборотига киритиш ҳажмлари кундан-кунга ортиб бормоқда.

Россия вакцинасини ташқи бозорларда илгари суриш масаласи билан Россия саноат вазирлигининг фаол қўллаб-қувватлови ёрдамида Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди шуғулланмоқда.

Ҳозирда вакцина Беларус, Венесуэла, БАА, Ҳиндистонда клиник синовлардан ўтмоқда, шунингдек, Бразилия, Аргентина ва бошқа давлатлардаги регуляторлар билан ишлар олиб борилмоқда.