Намибия ҳукумати 170та филни сотувга чиқарди

Намибия ҳукумати қурғоқчилик туфайли қўриқхонада 170 та ёввойи филни сотувга қўйди. Таъкидланишича филларнинг кўпайиб кетгани ҳам шундай қарор қабул қилинишида роль ўйнаган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Намибия ҳукумати 170та ёввойи филларни сотувга чиқарди, деб хабар бермоқда жаҳон ОАВлари.

Филиппинларда жангчи хўроз полициячини ўлдирди

Намибия ҳукумати қурғоқчилик туфайли қўриқхонада 170 та ёввойи филни сотувга қўйди. Таъкидланишича филларнинг кўпайиб кетгани ҳам шундай қарор қабул қилинишида роль ўйнаган.

Таъкидланишича, филларни кимошди савдоси орқали мамлакат харидорларига ҳам, чет элда ҳам сотиш режалаштирилган. Асосий талаблардан бири, кимошди савдосининг ҳар бир иштирокчиси ҳайвонларни сақлаш шартлари тўғрисида ҳужжатли кафолат тақдим этиши зарур. Бундан ташқари, уларнинг нормал ҳаётини таъминлаш учун зарур маблағ бўлиши керак.

Чет элликлар филларни ўз мамлакатига киритишга рухсат берувчи божхона ҳужжатлари тақдим этиши ҳам талаб этилади.

Намибия Африканинг жанубидаги миллий қўриқхоналар ва паркларда филлар учун озиқ-овқат ва сув етишмовчилигига дуч келган ягона мамлакат эмас. Масалан, Ботсвана филларини Анголага кўчириш дастурини амалга оширмоқда. Африканинг табиий яшаш муҳитида яшовчи филларнинг умумий сони 350 тани ташкил этади.