Яна учта тиббиёт муассасаси одатий иш тарзига қайтди

Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси, Тошкент шаҳар перинатал маркази ва Тошкент шаҳар 3-сон юқумли касалликлар шифохоналарини ўз йўналиши бўйича дастлабки тартибда фаолиятини давом эттиради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус коронавирус билан касалланган беморлар сони сезиларли камайгани сабаб яна учта тиббиёт муассасаси одатий иш тарзига қайтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси, Тошкент шаҳар перинатал маркази ва Тошкент шаҳар 3-сон юқумли касалликлар шифохоналарини ўз йўналиши бўйича дастлабки тартибда фаолиятини давом эттиради.

Ушбу шифохоналар жорий  йилнинг 2 декабридан бошлаб  коронавирус  чалинган беморларни қабул қилишни тўхтатади. У ердаги даволаниш давом эттирилиши талаб этиладиган беморлар тегишлилиги бўйича 1- ва 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига кўчирилади.

Таъкидланишича, беморлар чиқарилгандан  сўнг  муассаси ўрнатилган тартибда зарарсизлантирилади ва эпидемияга қарши чоралар кўрилиб, мавжуд тиббий жиҳозларни консервация қилинади. Инфекцияни даволашда қўлланилаётган дори воситалари захира сифатида сақлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирус беморлар исони камайгани боис Тошкентдаги айрим тақсимлаш марказлари ёпилаётгани хабар қилинган эди.