ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik. Келгуси йилнинг 1 февралидан бошлаб, Ўзбекистонда электр энергияси барча фойдаланувчилар учун олдиндан тўлов асосида етказиб берилади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори лойиҳасида айтиб ўтилган.
"Белгилаб қўйилсинки: барча электр энергияси истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб бериш фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилиши шарт”, - дейилган қарор матнида.
Қарорда истеъмолчиларнинг мулкчилик, идоравий мансублигидан қатъий назар - барчага, электр фақат олдиндан тўлов асосида етказиб берилиши айтиб ўтилган.
Фақат, электр энергиясининг узиб қўйилиши техноген ва аварияли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган, узлуксиз технологик жараёнга эга бўлган саноат корхоналарида электр энергияси етказиб берилишини - авария бронигача, тўлиқ узиб қўйиш эса — фақат суд қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда электр ва газ таъминости соҳаларида жами 3.5 триллион сўм миқдори қарздорликлар вужудга келганини ва унадн 2,4 триллиони аҳоли қарзи эканини хабар қилган эди.