БМТ марихуанани хавфли наркотиклар рўйхатидан чиқарди

БМТнинг Наркотик моддалар бўйича комиссияси марихуанани ва унинг елими (смола)ни қатъий назоратни талаб қиладиган наркотик моддалар рўйхатидан чиқариб ташлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. БМТнинг Наркотик моддалар бўйича комиссияси марихуанани ва унинг елими (смола)ни қатъий назоратни талаб қиладиган наркотик моддалар рўйхатидан чиқариб ташлади. 

Иш жойида марихуана қовураётган спорт мактаби қоровули қўлга олинди

Ушбу қарор Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияси асосида қабул қилинди. Комиссияга кирувчи 53та давлат вакиллари овоз берда қатнашган: 27 та давлат ёқлаб, 25 та давлат эса қарши овоз берди, битта давлат бетараф. АҚШ ва Европанинг айрим штатлари тузатишлар учун овоз берган, Хитой, Россия, Покистон ва бошқа мамлакатлар – қарши чиқди.

Тиббий каннабиснинг хавфли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқарилиши унинг қўлланиши ортидан назорат сусайтирилишини англатмайди: ҳар бир давлат аввалгидай ўзи мустақил равишда назорат даражасини белгилайди.

БМТ каннабисни терапевтик хусусиятларга эга восита сифатида тан олди. Бу қарор каннабисдан тиббий тадқиқотларни ўтказишга имкон беради.

Бугунги кунда марихуана Европанинг қатор давлатларида, АҚШнинг 30 дан ортиқ штатида қисман легаллаштирилган. Каннабисга тўлиқ қонуний рухсат берилган давлатлар ҳам бор, масалан, Канада.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва мальта давлатининг “Melabis” компанияси ўртасида тиббий мақсадларда фойдаланиш учун каннабис етиштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандумга кўра, Сардоба туманида 3 минг гектар майдонга саноат учун каннабис етиштириш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Дастлабки йил 500 гектар майдонга каннабис экиш кўзда тутилган бўлиб, кейинги 3 йил ичида ушбу ўсимликнинг экин майдонини 3 минг гектаргача кенгайтирилиши режалаштирилмоқда.