АҚШда яна бир сирли монолит пайдо бўлди

Ушбу тўғрибурчакли темир жисм бир неча кун аввал АҚШнинг Юта штатидаги чўлда ва Руминияда пайдо бўлган ва сирли равишда ўзидан ўзи йўқолиб қолган объектларга жуда ўхшайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. АҚШда яна бир сирлик монолит пайдо бўлса, бу сафар Калифорниядаги тоғда. Бу ҳақда маҳаллий  газета “Atascadero News” хабар қилмоқда.

Ушбу тўғрибурчакли темир жисм бир неча кун аввал АҚШнинг Юта штатидаги чўлда ва Руминияда пайдо бўлган объектларга жуда ўхшайди.

Нашрнинг ёзишича, объект зангламайдиган пўлатдан ясалган бўлиши мумкин. Унинг баландлиги уч метр, кенглиги 46 сантиметр, оғирлиги эса тахминан 90 килограммни ташкил этади.

24 ноябрь куни АҚШнинг Юта штатидаги чўлда номаълум металл монолит топилган эди. Бир неча кун ўтиб у сирли равишда ғойиб бўлди. Кейинчалик шунга ўхшаш жисм Руминиянинг Пьятра-Нямц шаҳри яқинида топилди. Румин ОАВлари ҳам монолит сирли равишда ғойиб бўлгани ҳақида ёзишди.