ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. АҚШ Марказий разведка бошқармаси Twitter’да график тестни эълон қилди. Махфий хизмат фойдаланувчиларга суратда кўрсатилган куннинг вақтини аниқлаш бўйича савол билан мурожаат қилди.
Суратда бинолар, мактаб автобуслари, машиналар, қор билан қопланган тоғ ёнбағирлари тасвирланган.
Фойдаланувчиларга 3та вариантда жавоб таклиф этилди: 7:00, 11:00 ва 15:00.
Кўпчилик суратда соат 7:00 деб жавоб берди. Улар ўзларининг танловлари кундузи бўлишига қарамай, кўча чироқлари ҳали ёниб турганлиги билан изоҳлашди.
Айрим интернет фойдаланувчилари “Марказий разведка бошқармасига муҳимроқ ишлар билан шуғулланиш керак” деб маслаҳат берди.
"Йигитлар, ўйин ўйнашни тўхтатиш ва миллий хавфсизлик масалаларига жиддий шуғулланиш вақти келди", - деб ёзган фойдаланувчилардан бири.
Бошқа обуначи эса "МРБ жуда қаттиқ ишлашини кўрганидан хурсанд бўлганини" истеҳзо билан ёзган.
Кейинчалик, агентликда тўғри жавоб маълум қилди – бу эрталаб 7:00.