Шавкат Мирзиёев Путин билан бўлажак мулоқот кун тартибини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев Россия президенти администрацияси вакили билан Владимир Путин билан бўлажак мулоқот кун тартибини муҳокама қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 дек - Sputnik. Шавкат Мирзиёев бугун Россия президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Мирзиёев ва Путин МДҲ саммитини муҳокама қилишди

Ўзбекистон президенти Ўзбекистон-Россия кўп қиррали ҳамкорлиги кейинги йилларда жадал суръат билан ривожланаётгани, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Дмитрий Козак Ўзбекистон президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ва Владимир Путин билан режалаштирилаётган учрашув кун тартибини муҳокама қилди. 

"Учрашувда бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги учрашувларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Ушбу тадбирлар кун тартибини аниқ амалий мазмун билан бойитишга алоҳида эътибор қаратилди", - дейилган хабарда. 

Ундан ташқари томонлар халқаро сиёсатнинг айрим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашишди.

Эслатиб ўтамиз, 30 норябрь куни Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёев билан бўлган телефон мулоқотида коронавирусга қарши кураш, декабрда кутилаётган МДҲ раҳбарлари саммити, ҳамда икки томонлама ҳамкорлик ва юқори даражадаги тадбирлар масалаларини муҳокама қилган эди. 

Шавкат Мирзиёев Путин билан бўлажак мулоқот кун тартибини муҳокама қилди