Путин ОДКБ мамлакатларидаги нотинч вазият ҳақида гапирди

Владимир Путин Коллектив хавфсизлик кенгаши сессиясида иштирок этмоқда. Тадбир видеоконференция режимида ўтяпти.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 дек - Sputnik. Путин КХШТ мамлакатларида аҳвол нотинчлиги ҳақида баёнот қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Бузилмас биродарлик: Беларусда ОДКБ ҳарбий машқлари қандай ўтмоқда

"КХШТ (ОДКБ)масъулияти соҳасига кирувчи майдондаги ҳолат муаммоларсиз кечмади ва умуман олганда нотинч эди. Мен сентябр ойида Тоғли Қорабоғ ҳудудида КХШТга аъзо-мамлакат иштирокида авж олган қуролли можарони ва Беларусдаги сайловлардан кейинги воқеаларни назарда тутмоқдаман. Мамлакат ташқаридан бўлган мисли кўрилмаган босимга дуч келди, шунингдек, бу ерда Қирғизистондаги ички сиёсий ҳолат ҳам назарда тутилмоқда", - деди Путин КХШТ кенгаши йиғилишида.

Владимир Путин Коллектив хавфсизлик кенгаши сессиясида иштирок этмоқда. Тадбир видеоконференция режимида ўтяпти.

Иштирокчилар халқаро хавфсизлик ҳолати ва ташкилот фаолияти самарадорлигини янада ошириш, шунингдек қабул қилинган қарорларнинг ижроси ва парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қиладилар.

Олтита мамлакат КХШТ аъзосидир: Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон.