Озарбайжонлик модель “Европа гўзали” танловида ғалаба қозонди - фото

Озарбайжонлик модель Эмилия Гамидова Москвада бўлиб ўтган "Miss Universe-2020" халқаро гўзаллик танловида ғолибликни қўлга киритди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Озарбайжонлик модель Эмилия Гамидова Москвада бўлиб ўтган "Miss Universe-2020" халқаро гўзаллик танловида ғолибликни қўлга киритди, деб хабар қилди Sputnik Озарбайжон. Эмилия “Мисс Европа” унвонига сазовор бўлди.

Лойиҳада турли давлатлардан келган аёллар иштирок этишди. Ғолиблар СМС орқали овоз бериш ва ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланди. Тақдирлаш маросими Vegas City Hall да ўтган йиллар иштирокчилари иштирокида бўлиб ўтди.

Гамидова Бокуда туғилган. У ёшлигиданоқ ўзи даромад топишни орзу қилар эди ва у бунга эришди. 14 ёшидан бошлаб Гамидова модель бизнесида иш бошлади, кўплаб лойиҳаларда қатнашди.

Айни вақтда Эмилия Москва давлат маданият институти актёрлик факультетининг 4-курс талабаси. Мода бизнесидан ташқари Гамидова Россия сериаллари ва фильмларида ҳам рол ўйнаган.