ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Аргентиналиклар афсонавий футболчи Диего Марадона суратини 10 минг песо пул бирлигида тасвирлашни таклиф қилишди. Петиция матни Change.org платформасида жойлаштирилди.
Акция 1 декабрга ўтар кечаси бошланди, айни вақтда ташаббусни 15 мингдан ортиқ киши қўллаб-қувватлади, уларнинг сони ўсишда давом этмоқда.
Аргентина байроғи, кўк ва оқ рангларида - пул бирлигининг дизайни яратилди. Купюранинг марказида Марадонанинг ёшликдаги портрети, орқа фонда эса у 1986 йилда ютиб олган Жаҳон кубоги тасвирланган.
Аргентинада энг катта пул бирлиги 1000 песо.
Эслатиб ўтамиз, Марадона 25 ноябрда 60 ёшида вафот этди. Буэнос-Айресда дафн маросими бўлиб ўтди.