ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистондан келтирилаётган сабзавотларни уларда жигарранг бурушиқлик вирус (ToBRFV) бор ёки йўқлигини текширади. Бу ҳақда вазирлик Sputnik Қозоғистон нашрига маълум қилди.
Вазирлик матбуот хизмати 26 ноябрь куни Россия Фарғонада етиштирилган помидор ва қалампирда ToBRFV аниқланганлиги сабабли ушбу маҳсулотларни вақтинчалик тақиқлаганини қайд этган.
“Ҳозир республика иссиқхона хўжалиги учун бўлган эҳтимолий таҳдид ва хатарлар ҳақидаги ҳозирги вазиятни таҳлил қилмоқдамиз. Таҳлил якунларига кўра тегишли қарор қабул қилинади”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияга Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан помидор ва қалампир олиб кириш тақиқлангани хабар қилинган эди. Чунки уларда жигарранг бурушиқлик вируси (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV) аниқлангани айтилмоқда.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳозирги вақтда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси билан биргаликда Россельхознадзор билан мазкур масала бўйича маслаҳатлашувлар ўтказилаётганини маълум қилди. Шунингдек, шу каби вируслар пайдо бўлишининг олдини олиш бўйича тезкор равишда чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилмоқда.