Япония устидан учиб ўтган улкан юлдуз аҳолини қўрқитиб юборди - видео

Япония устидан учиб ўтган оловли шар ёки жуда ёрқин юлдуз аҳолини қўрқитиб юборди. Миэ ва Айти префектураларида ўрнатилган камералар бу ҳодисани қайд этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Япония устидан учиб ўтган оловли шар ёки жуда ёрқин юлдуз аҳолини қўрқитиб юборди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар қилди.

Парвоз 29 ноябрга ўтар кечаси мамлакатнинг ғарбий қисмида тасвирга олинган. Миэ ва Айти префектураларида ўрнатилган камералар бу ҳодисани қайд этди.

Ижтимоий тармоқларда японияликлар таъкидлашича, юлдуз парвози вақтида баланд шовқин эшитилган.

Ҳёго префектурасидаги Акаши планетарий директори Такэси Иноуэнинг сўзларига кўра, ёрқинлиги Венерадан юқори бўлган бўлган юлдуз - жуда кам учрайди. Олим юлдузнинг сўнгги чақнашини тўлин ой билан таққослаш мумкин, деб ҳисоблайди.