Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев Ўзбекистон Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасига (РФПИ) республикага “Спутник V” вакцинасининг бир неча юз дозасини ажратиш таклифи билан мурожаат қилганини маълум қилди.
“Жавобини кутяпмиз (Россия томонининг – таҳр.). Агар у ижобий бўлса, жараён, албатта, олдига силжийди. Агар бу йил бўлмаса, унда умид қиламанки, 2021 йилнинг биринчи чорагида республикада клиник синовларининг учинчи босқичини бошлаш мумкин бўлади”, - деди вазир Sputnik мухбири билан суҳбатда.
Хаджибаев Ўзбекистон музокаралар учун очиқлигини таъкидлади.
“Биз Россия вакцинаси етарлича самаралигини тушунамиз. Айрим мамлакатлар аллақачон буюртма бераётганини биламиз. Менинг билишимча, Россиянинг ўзида ҳам ихтиёрий асосда эмлаш ишлари олиб борилмоқда”, - деди у.
Россия ва дунёдаги коронавирусга қарши биринчи “Спутник V” вакцинаси ўзининг 95 фоиз самарадорлигини кўрсатди. У 11 август куни рўйхатга олинди. Ҳозир вакцинанинг клиник синовларининг учинчи босқичи Беларусь, БАА, Венесуэла ва қатор давлатларда ўтказилмоқда. 50 дан зиёд давлатдан “Спутник V”нинг 1,2 миллиардан ортиқ дозасини харид қилишга буюртма келиб тушган.