Хитой тўрт нафар АҚШ амалдорларига қарши санкция киритади

Хитой АҚШнинг хатти-ҳаракатларига жавобан тўрт нафар шахсга нисбатан сакция жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Хитой Гонконг туфайли АҚШнинг тўрт нафар мансабдор шахсларига нисбатан санкция қўллайди. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин брифингда маълум қилди.

Хитой ўз суверенитетига хавф солаётган давлатларни "кўзсиз қолдириш" билан пўписа қилди

Аввалроқ АҚШ куни кеча Гонконг масаласи туфайли тўрт нафар хитойлик амалдорга қарши санкция киритгани маълум бўлганди.

“АҚШнинг хатти-ҳаракатлари Гонконг ишлари ва Хитойнинг ички ишларига қўпол аралашиш ҳамда халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар меъёрининг жиддий бузилишидир. Биз буни қаттиқ қоралаймиз ва бунга қаршимиз”, - деди дипломат. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг хато хатти-ҳаракатларига жавобан Хитой томони тўрт нафар шахсга нисбатан санкция жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилган”. Уларга Хитой, Гонконг ва Макаога кириш тақиқланади.