ФХХ Чеченистонда Басаев ва Ҳаттоб гуруҳининг 2 нафар собиқ аъзосини қўлга олди - видео

Чеченистонда 1999 йилда Россия ҳарбийларини ўлдиришда иштирок этган - Шамиль Басаев ва Ҳаттоб гуруҳининг икки нафар собиқ аъзоси қўлга олинди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Чеченистонда 1999 йилда Россия ҳарбийларини ўлдиришда иштирок этган -  Шамиль Басаев ва Ҳаттоб гуруҳининг икки нафар собиқ аъзоси қўлга олинди, деб хабар қилди ФХХ.

"1999 йил 4 октябрда Шамиль Басаев ва Ҳаттобнинг жиноий гуруҳи таркибида бўлган, Чеченистон Республикаси Шелковский вилояти “Червленная” станцияси яқинида Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари билан жангда қатнашган чеченистонлик Идалов Асланбек ва Идалов Саламбек ҳибсга олинди"- дейилган хабарда.

Бу жанг пайтида 15 нафар Россия аскари ҳалок бўлди, 28 нафари яраланди. Қуролли тўқнашувнинг бошқа иштирокчилари қидириш давом этмоқда.

Жиноий иш "Бандитизм", "Қуролли исён" ва "Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимининг ҳаётига тажовуз қилиш" моддалари бўйича тергов қилинмоқда.