ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу германиялик ҳамкасби Аннегрет Крамп-Карренбауэрнинг Россия билан куч йўли билан гаплашиш керак ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Шойгу Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги ҳақида гапираётиб, жорий йил апрелида Қора денгизда уруш вақтида бортида одамлар билан чўктирилган “Армения” теплоходи топилганини эслатди. Россиялик вазирнинг сўзларига кўра, бу гапириш керак бўлган урушнинг кўп сонли эпизодларидан биридир.
“Айниқса, бугунги кун сиёсатчилари авлодлари, айтайлик, ўша Германиянинг, бизга ҳаётни ўргатишни ва куч йўли билан қандай биз билан гаплашиш кераклигини ҳикоя қилишни бошлаётган бир пайтда”, - деди Россия мудофаа вазири. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Аннегрет Крамп-Карренбауэр бир неча кун илгари Бундестагда чиқиш қилаётиб, Россия билан қуролсизланиш тўғрисида “куч йўли билан” музокаралар ўтказишга чақирган эди: “Бу Германия ташқи сиёсатининг ҳамиша яхши позицияси бўлган, келажакда ҳам шундай бўлиб қолиши лозим".
“Бу ерда кўпроқ, биласизми, умуман бошқа мактаб ўқувчиларига ёпишаётган қуйи синф ўқувчи қизининг чиқишига ўхшайди. Боз устига ойиси ёки дадаси мактаб директори бўлган ўқувчи қизнинг. У ўзига ҳамма нарсани эп кўриши мумкин. Болалар, биз бошқа мактабдамиз, директоримиз ҳам бошқа”, - деди Шойгу.