Шимолий Кореяда карантин чораларини бузган божхоначи қатл этилди - ОАВ

Шимолий Корея ҳукумати ноябрь ойида божхона ходимини қатл этди, у COVID-19 туфайли жорий этилган тақиқларга қарамай, чет элдан товарларни олиб кириш фаолияти билан шуғулланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Шимолий Корея ҳукумати ноябрь ойида божхона ходимини қатл қилди: у COVID-19 туфайли жорий этилган тақиқларга қарамай, чет элдан товарларни олиб кириш фаолияти билан шуғулланган. Бу ҳақда NewDaily газетаси Жанубий кореялик депутатлар маълумотига асосан хабар қилди.

Жанубий Корея Марказий Осиё давлатларидан КХДР масаласида ёрдам сўрамоқда

Таъкидланишича, парламент разведка қўмитаси котиблари, депутатлар Ким Бён Ги ва Ха Гён Тхе жума куни журналистларга разведка ҳисоботи асосида бу ҳақда хабар беришди.

Корея Республикаси Миллий разведка бошқармаси (NIS) маълумотларига кўра, 8 ноябрь куни КХДР Хитой билан чегарадош Синийжу шаҳрида эпидемияга қарши чораларни бузган ҳолда товарларни мамлакатга олиб кирган божхона хизмати ходимини ўлим жазосига ҳукм қилди.

Жанубий Корея разведкасига кўра, КХДР раҳбари Ким Чен Ин сўнгги вақтда "ҳаддан ташқари ғазаб" кўрсатмоқда ва мантиқсиз қарорлар қабул қилмоқда. Хусусан, октябр ойи охирида валюта курсининг кескин кўтарилгани учун нуфузли пул алмаштирувчи ўлимга маҳкум этилганди. Чет эл товарлари импорти аниқланган ҳар қандай ҳудудда “локдаун” эълон қилинмоқда, бу эса қўшимча иқтисодий қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. 1 ноябрда Хесан порти, 5 ноябрда Ражин шаҳри, 6 ноябрда Нампхо порти ва 20 ноябрда Пхеньянга кириш йўли ёпилди.

Шунингдек, КХДР денгиз суви COVID-19 билан заҳарланган бўлиши мумкинлиги сабабли балиқ овлаш ва туз қазиб олишни тўхтатди. Жанубий Корея ОАВларига кўра, коронавирусга қарши кескин чекловлари сабабли Шимолий Корея ҳарбийлари сентябр ойида мамлакат сувларига сузиб келган Жанубий Кореянинг балиқ овини назорат қилиш идораси ходимини ўлдиришди.