Ўзбекистонда коронавирус: 27 ноябрь асосий хабарлари

Ўзбекистонда яна 104 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 513 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Ўзбекистонда "Спутник V" вакцинаси қачон пайдо бўлади?

27 ноябрь coaт 19:00 га қадар 62 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 513 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: Қорақалпоғистон Республикаси 3 нафар, Андижон вилоятида 5 нафар, Жиззах вилоятида 3 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Тошкент вилоятида 47 нафар, Тошкент шаҳрида 33 нафар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 69 780 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 126 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 607 киши пандемия қурбони бўлди.

“Спутник V” вакцинаси

Ўзбекистон ва Россия мутахассислари COVID-19 коронавирусига қарши “Спутник V” вакцинаси бўйича музокараларни давом эттирмоқда. 2020 йил охиригача ушбу препарат республикада қўлланилиши эҳтимолдан йироқ, деди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вакили.

“Бу масала ҳали кўриб чиқилмоқда, эҳтимол йил охиригача амалга ошмаса керак. Техник жиҳатдан имконсиз, вақт қолмади", - деди агентлик вакили.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 61,0 миллиондан ошди, 1,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 39,0 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (12,9 млн), Ҳиндистонда (9,3 млн), Бразилияда (6,2 млн).