Катта жанжал: дафн бюроси ишчиси Марадона жасади билан очиқ тобут ёнида суратга тушди

Аргентинада дафн маросим хизмати ходимлари Диего Марадона жасади билан очиқ тобут ёнида суратга тушишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Аргентинада дафн маросим хизмати ходимлари Диего Марадона жасади билан очиқ тобут ёнида суратга тушишди, бу эса катта жанжалга сабаб бўлди, деб хабар қилди TN нашри.

Нашр қилинган суратларнинг бирида, бюро ходими қўлини Марадонанинг пешонасига қўйиб, бош бармоғини тепага (зўр) ишорасини кўрсатиб суратга тушган.

Дафн маросими бюроси ходимларининг хатти-ҳаракатлари Аргентина жамиятининг ғазабига сабаб бўлди, кўпчилик уларни жазолашни талаб қилмоқда.

Бюро раҳбари ходимлардан бири ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берди ва футболчининг оиласидан кечирим сўради.

Куни кеча Буэнос-Айресда 60 ёшида одамдан кўз юмган жаҳон футболи афсонаси Диего Марадонанинг дафн маросими бўлиб ўтди.

Диего Марадонани сўнгги марта 30 октябрда омма орасида кўришган. У Аргентина чемпионатининг 1-тури "Химнасия ва Эсгрима" ва "Патронато" (3:0) ўртасида кечган, ўзининг 60 йиллигига бағишланган учрашувида кўриниш берган.

Учрашув олдидан Марадонага эсдалик тахтачаси топширилган. Диего матчни охиригача томоша қилмаган, ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтиб, кетган. Марадонанинг соғайиши алкоголизм ва наркомания оқибатлари туфайли қийинлашган эди.