ИШИД томонидан Марказий Осиёга таҳдидлар бўрттирилган - Багдасаров

“Толибон” ва Афғонистон ҳукумати ИД тарқалишига қарши, чунки унинг ғоялари ҳукумат асосий концепцияси ва афғон исломига мос келмайди.
Sputnik

Яқин Шарқ ва Марказий Осиё давлатларини ўрганиш Маркази директори Семён Багдасаровнинг фикрига кўра, Афғон можаросини ҳал қилиш учун унинг иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш ва наркотраффикни чеклаш йўлини топиш керак.

Бироз олдин Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Афғонистонда вазият ёмонлашаётганидан хавотирди эканини ва “Исломий давлат” жангарилари мамлакат шарқида тўпланаётганидан хавотирда эканини маълум қилган эди.

Ўзбекистон - Афғонистон - АҚШ форматидаги мулоқот кучайтирилиши кутилмоқда

Багдасаров айтишига қараганда, “Толибон” ва Афғонистон ҳукумати ИД тарқалишига қарши, чунки унинг ғоялари ҳукумат асосий концепцияси ва афғон исломига мос келмайди.

“Ушбу гуруҳларда ўзи қанча жангари бор? 5 000 дан кўп эмас. Марказий Осиё давлатлари армияларининг ҳар бирида камида 60 минг ёки ундан аскар бор, бошқа куч ишлатиш тизимлари билан бирга ҳисоблаганда” – дейди эксперт.

Бугунги кунда Афғонистон турли террорчи гуруҳлар жамланиб, бошқа давлатларга босқинчилик ҳужуми уюштириши мумкин бўлган ҳудудга айланиб қолмоқда.

“Биз (Россия) афғон можаросини ҳал қилишда иштирок этишни истаймизми? Агар Марказий Осиё давлатлари бирортаси биздан бу борада ёрдам сўраса, биз уларга – бундан бизга қандай наф? Нафақат ҳарбий базалар жойлаштириш, балким наркотраффикка қарши кураш, иқтсодий юутқлар бўладими? – деди спикер.

Семён Багдасаровнинг тўлиқ хулосаси билан Sputnik подкастида танишинг.

ИШИД томонидан Марказий Осиёга таҳдидлар бўрттирилган - Багдасаров