Антитеррор: Россия ва Тожикистон ҳарбийлари биргаликда машқ ўтказишди - видео

201-Россия ҳарбий базаси ва Тожикистон Қуролли Кучлари аскарлари Ляур полигонида навбатдаги машқ ўтказдилар. Машқга 700 га яқин ҳарбий ва 100 дан ортиқ техника жалб қилинди.
Sputnik

Моторли милтиқчилар шартли рақиб кучларининг ҳужумини муваффақиятли қайтарди, "Орлан-10" пилотсиз учар аппаратлари экипажлари ҳаво разведкасини олиб боришди ва рақиб жойлашган координаталарини қўмондонлик пунктига етказиб беришди.

Разведка маълумотлари ёрдамида МИ-24 вертолётлари ва артиллерия рақибга зарба бериб, ҳужумни тўхтатишди. Шундан сўнг, рус ва тожик ҳарбийлари қарши ҳужумни бошладилар ва шартли рақибнинг кучларини ўраб олдилар.