Жанубий Корея Марказий Осиё давлатларидан КХДР масаласида ёрдам сўрамоқда

Ташқи ишлар вазири Кан Кён Ва Марказий Осиё давлатларини Жанубий Кореянинг ярим оролда барқарор тинчлик ўрнатиш истакларини қўллаб-қувватлашга чақирди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Кан Кён Ва Марказий Осиё давлатлари томонидан Жанубий Кореянинг ярим оролда барқарор тинчлик ўрнатиш истакларини қўллаб-қувватлашга чақирди, деб ёзади Yonhap.

Ким Чен Ин синглиси КХДР раҳбари бўлишга тайёрланмоқда

Бу баёнот “Корея - Марказий Осиё 13-ҳамкорлик форумида айтилди. Форум 2007 йилда иқтисодий, маданий, таълим ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун бошланган мулоқот платформаси ҳисобланади.

Жанубий Корея ТИВ раҳбари КХДР билан тинчлик ўрнатиш "бу бутун Евроосиё қитъасида тинчлик ва умумий фаровонлик сари йўл" эканлигини таъкидлади.

"Гарчи яриморол атрофида турли ноаниқликлар мавжуд бўлса-да, биз олдинга қадам қўйиш учун мулоқот бўйича ҳаракатларимиздан воз кечмаслигимиз зарур", - деб қўшимча қилди у.

Бундан олдин, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация “Корея Республикаси – Марказий Осиё” 13-ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун 24-27-ноябр кунлари Сеул шаҳрида ташриф буюриши ҳақида хабар берилганди.

Форум доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.