ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Британия шаҳзодасиГаррининг турмуш ўртоғи Меган Маркл яқинда боласидан жудо бўлди, у бу ҳақда The New York Timesдаги колонкада маълум қилган.
Маълум бўлишича, бу июль ойида юз берган, аммо герцогиня Сассекскаянинг ҳомиладорлиги ўша вақтда кенг жамоатчиликка маълум қилинмаган эди.
"Ўғлимни каравот остидан олиб чиқиш олдидан сочларимни "хвост" қилиб йиғдим. Унинг таглигини алмаштириб, кескин титроқни ҳис қилдим. Мен у билан полга ётиб, иккимизни ҳам тинчлантириш учун алла айта бошладим, аммо куйнинг оҳанги ич-ичимдан сезаётган ҳавотирли туйғуга сира мос эмасди. Биринчи фарзандимни бағримга маҳкам қучган вақтимда, иккинчисини йўқотаётганимни англадим. Орадан бир неча соат ўтгач, касалхона койкасида турмуш ўртоғимнинг қўлидан ушлаганча ётардим. Мен унинг ёпишқоқ кафтини сезардим, кўз ёшларимиз ёмғиридан нам бўлиб кетган бармоқлари бўғинларидан бўса олдим", деб ёзади Меган.
Унинг сўзларига кўра, кулфат ва оғриқ билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш муҳим аҳамиятга эга, чунки бу ўша қайғу юкини енгиллаштиришга ва суянч топишга ёрдам беради
"Хонадаги юз аёлдан 10-20 нафари боласидан ҳали у туғилмай жудо бўлган. Аммо, ушбу оғриқнинг лол қолдирувчи умумийлигига қарамасдан, у ҳақда гапириш (мутлақо асоссиз) уятга қоришиб кетган табулигича қолмоқда, фарзандини йўқотган аёл бу мушкулотни танҳо енгишга ҳукм қилинмоқда", - дея хотима қилган у.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг май ойида британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл ва ниҳоят янги туғилган фарзандларини кўрсатишган эди.
Меган Марклнинг ўғли - Арчи Маунтбеттен-Виндзор тахт ворислари линиясида еттинчи ўринни эгаллади, у қиролича Елизавета иккинчининг саккизинчи эварасидир.