Британия газетаси АҚШ кемаси туфайли “жаҳон уруши хавфи” ҳақида хабар қилди

Россия қирғоқлари яқинида Америка ҳарбий кемаларининг ҳаракатлари жаҳон урушигача бўлган хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин - Daily Express.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Россия қирғоқлари яқинида Америка ҳарбий кемаларининг ҳаракатлари жаҳон урушигача бўлган хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди Daily Express журналисти Пол Уитерс. РИА Новости хабарига асосан.

"Бу Американинг иши эмас". сиёсатшунос АҚШнинг РФ кемаларини киритмаслик талаби ҳақида

Мақола муаллифининг сўзларига кўра, сўнгги кунларда АҚШ денгиз кучлари билан боғлиқ иккита муҳим воқеа юз берди: хусусан, 23 ноябрь куни “Donald Cook” ҳарбий кемаси НАТОнинг ҳарбий операцияси доирасида – “денгизда хавфсизликни таъминлаш" мақсадида Қора денгизга келди. Куни кеча эса "John McCain" кемаси Буюк Пётр кўрфазидаги Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтди.

"Учинчи жаҳон уруши хавфи Россия ҳарбий кемаси Америка ҳарбий кемасини ҳайдаб юборгандан сўнг яна авж олди, бу эса Москванинг ишонтиришича, кема Буюк Пётр кўрфазидаги Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтди", - дейилади мақолада.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тинч океан флотининг "Адмирал Виноградов" катта кемаси Буюк Пётр кўрфазида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг "John McCain" эсминеци томонидан Россия Федерацияси давлат чегарасини бузганлик ҳолатини қайд этди.

Россия ҳарбийлари АҚШ кемасини ҳайдаш учун таран маневридан фойдаланишлари мумкинлиги айтилди. Шундан сўнг "John McCain" кемаси нейтрал сувга қайтиб кетди.