Тошкентда Янги йил арчасини безатиш ишлари бошлаб юборилди - фото

Арчанинг баландлиги 40 метрга яқин бўлади. Шу кунларда Хитойдан янги инсталляцияларни олиб келиниши кутилмоқда. Янги йил арчаси 20 декабрга қадар безатиб бўлинади, деб хабар қилди мутасаддилар
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik. Респбуликанинг бош арчаси ўтган йилги сингари Юнусобод туманидаги "Сайлгоҳ" майдонида ўрнатилмоқда. Арчанинг баландлиги ҳам бу йил ўзгармайди - ўтган йилги сингари 36 метрни ташкил қилади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига мутасаддилар.

Тошкентда Янги йил арчасини безатиш ишлари бошлаб юборилди - фото

Уларнинг айтишича, арчани тўлиқ безатиш ишлари 20 декабрга қадар якунланади. Шунингдек, тез кунда Хитойдан янги инсталляцияларнинг олиб келиниши кутилмоқда.

Тошкентда Янги йил арчасини безатиш ишлари бошлаб юборилди - фото

"Арчанинг бўйи ўтган йилги сингари 36 метр бўлади. Ўйинчоқлар ҳам ўтган йилги миқдорда бўлади. Пандемия туфайли бу йил безак ишларида катта ўзгаришлар қилинмади", - деб хабар қилди арчанинг безатиш ишларига масъул ходимлардан бири.

Тошкентда Янги йил арчасини безатиш ишлари бошлаб юборилди - фото

Катта арчадан ташқари, ҳар доимгидек, бош арчанинг чор атрофига суратга тушишга ишқибозлар учун майдароқ арчалар ҳам ўрнатилмоқда.

Тошкентда Янги йил арчасини безатиш ишлари бошлаб юборилди - фото