Қозоғистонда Макгрегорнинг қиёфадоши пайдо бўлди

30 ёшли Бахрам Сапарбаев автотураргоҳ ишчиси бўлиб ишлаган. Бир марта ёш йигит ўз имиджини ўзгартиришга қарор қилди. Баҳрам таниқли ирландиялик спортчига ўхшайди, бу ҳақда ҳамкасблари биринчи бўлиб унга айтишди.
Sputnik

Дастлаб қозоғистонлик ўзининг Макгрегорга ўхшашлигини киноя ила қарши олади, аммо бу вазиятдан фойдаланишга қарор қилди.

У машҳур жангчининг юриши, мимикаси, ўзини тутишини такрорлашга ҳаракат қилади, кейинчалик ижтимоий тармоқларда саҳифалар очади.

Кўчаларда одамлар "Баҳрам Макгрегор"ни таний бошладилар, уни тез-тез телешоуларга таклиф қилишмоқда.