Ўзбекистонда коронавирус: янги ҳолатлар

Ўзбекистонда яна 54 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 713 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Эртадан Тошкент вилоятлар билан автобус қатновларини тиклайди

23 ноябрь coaт 13:00 га қадар 54 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 71 713 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: Бухоро вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 4 нафар, Тошкент вилоятида 32 нафар, Тошкент шаҳрида 11 нафар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 68 915 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 195 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 603 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 58,6 миллиондан ошди, 1,3 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 37,5 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (12,2 млн), Ҳиндистонда (9,1 млн), Бразилияда (6,1 млн).