Нефтни қайта ишлаш бозорида етакчи алмашади  - Bloomberg

АҚШ нефтни қайта ишлаш заводлари ёпилаётган вақтда Хитойда 4та янги завод очилмоқда. Улар пластмасса ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. 2021 йилда АҚШ нефтни қайта ишлаш бозорида етакчиликни Хитойга бой бериши мумкин, деб ҳисоблайди Bloomberg агентлиги, Халқаро Энергетика агентлиги прогнозларига асосан.

АҚШда йирк ва ҳали эскирмаган нефтни қайта ишлаш заводалари ёпилаётган бир вақтда, масалан Луизианадаги Royal Dutch Shell Plc, Хитойда бир вақтнинг ўзида 4та янги нефт заводи қурилмоқда. Уларнинг қайта ишлаш қуввати бир суткада 1,2 миллион баррелни ташкил қилади. Бу бутун Британия нефт саноатига тенг.

Ўзбекистон қимматли қоғозларига қизиқиш нега ошди – Bloomberg жавоби

Коронавирус пандемияси туфайли дунёда нефтга бўлган талаб камайди. Бу албатта нефтни қайта ишлаш заводларига ҳам таъсир қилди. Қайта ишланадига нефт ҳажми  рекорд даражадаги 1,7 миллион баррелга  қасқарди. Ундан ярми АҚШ заводларига тўғри келди.

Ундан ташқари Хитойда нефт ва ундан олинадиган пластмассага эҳтиёж ўсиши кузатилаётган бир вақтда, АҚШ ва Европада бу соҳада чуқур кризис кузатилмоқда. Узоқ муддатли истиқболда эса – муқобил энергия манбаалари пайдо бўлмоқда.

Хитойда нефтни қайта ишлаш ҳажми ошиши, Ҳиндистон ва Яқин Шарқда заводлар қурилиши халқаро энергетика тизимига таъсир қилмй иложи йўқ. Wood Machenzie изланишлар компанияси хулосасига кўра, яқин келажакда айнан Осиёда нефтни қайта ишлаш ҳажми ошади ва улар асосан пластик ишлаб чиқишга ихтисослашган бўлади.

“Яқин 1 ёки 2 йил ичида Хитой нефтни қайта ишлаш бўйича АҚШдан ўзиб кетади”, - деб Facts Global Energy компанияси директори Стив Сойернинг сўзларини келтиради нашр.

Лекин қувватлар ошса-да, пандемиядан сўнг иқтисодни тиклаб олиш учун бир неча йил керак бўлиши мумкин.