Доллар ва евро тепага: валюталар курси

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 23,93 сўмга кўтарилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 24 ноябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 23,93 сўмга кўтарилиб, 10 414,86 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 50,18 сўмга юқорилади ва 12 344,73 сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, Россия рубли 2,35 сўмга кўтарилди ва 136,69 cўмни ташкил қилди.