Билл Гейтс янги пандемия хавфи ҳақида огоҳлантирди

Microsoft асосчиси Билл Гейтс дунё янги пандемияга дуч келиши мумкин деб айтди. Microsoft асосчиси таъкидлашича, кейинги сафар одамлар вирусларга қарши туришга яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Microsoft асосчиси Билл Гейтс дунё янги пандемияга дуч келиши мумкин деб айтди. РИА Новости хабарига асосан.

Ўзбекистонда коронавирус: янги ҳолатлар

Актриса Рашида Жонс ва АҚШ бош инфекционисти Энтони Фаучи иштирокидаги подкастда миллиардерга “ҳақиқатан ҳам дунё янги эпидемияни кутмоқдами?” деган савол берилди.

"Ҳа. Агар у йигирма йилдан сўнг юз берса, омадимиз келган бўлади", - деб жавоб берди у.

Гейтснинг таъкидлашича, муайян шароитларда бу аввалроқ - уч йил ичида юз бериши мумкин.

Шу билан бирга, Microsoft асосчиси таъкидлашича, кейинги сафар одамлар вирусларга қарши туришга яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлади. Унинг сўзларига кўра, бу вақтга келиб инсоният карантинга кириш алгоритмларини ишлаб чиққан бўлади. Гейтс шунингдек, потенциал инфекцияни ташувчиларни тестдан ўтказиш тизимиларининг яхшиланишига умид билдирди.

Аввалроқ, Гейтс қишда COVID-19 билан вазият ёмонлашишини тахмин қилганди. У совуқ мавсумда одамлар уйда кўпроқ вақт ўтказишини, эҳтиёт чораларини кўришдан чарчаганини ва вирус фаолроқ тарқалишини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, вакциналар ишлаб чиқариш кўпайганидан сўнг вазият яхшиланади.

3-тўлқин

БССТ махсус вакили Девид Набарро коронавируснинг учинчи тўлқини хавфи ҳақида огоҳлантирганди, унинг фикрига қараганда, Европа келаси йил бошида унга дуч келиши мумкин.

Европа давлатлари иккинчи тўлқиннинг олдини ололмади, гарчи улар биринчисини жиловлашга муваффақ бўлганди.

“Агар улар ҳозирда зарур инфратузилмани қурмасалар, келгуси йил бошида учинчи тўлқин бўлади", - деган сўзларини келтирган Badener Tagblatt.