Байлун лифти – дунёда очиқ энг баланд лифт. Туристларни 330 метр баландликка кўтаради. Лифт ўзи учта икки қаватли кабинадан иборат, кўтариш оғирлиги – 3750 кг.
Бир кабина бир вақтнинг ўзида 48-50 йўловчини кўтариши ва тушириши мумкин.
1999 йилда лифт қурилиши бошланиб, 2002 йилда туристлар учун очилди.
2002 йилда Улинъюань Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилганидан бери лифтнинг атроф-муҳитга таъсири кўп мунозараларга сабаб бўлди. Хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар сабабли 2002-2003 йилларда лифт 10 ойга иш фаолияти тўхтатиб қўйилганди.