Тухум шаклидаги янги самолёт энг тежамкор бўлиши кутилмоқда

Otto Celera 500 нинг ихтирочилари уни сўнгги 50 йилда авиация соҳасида эришилган энг катта ютуқ деб аташмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. АҚШда яқинда ғайриоддий самолётнинг парвоз синовлари муваффақиятли якунланди. Otto Celera 500L - бошқа самолётларга умуман ўхшамаган бўлиб, у кўпроқ сув ости кемасини ёки тухумни эслатади.

Otto Celera 500 самолётининг дастлабки суратлари 2017 йилда пайдо бўлган эди. Орадан икки йил ўтиб унинг парвоз синовлари якунланди ва компания расман маълумотларни очиқлади. Синов натижаларидан келиб чиққан ҳолда, Otto Celera 500Lнинг ихтирочилари уни "сўнгги 50 йилда авиация соҳасида эришилган энг катта ютуқ" деб аташмоқда.

Тухум шаклидаги янги самолёт энг тежамкор бўлиши кутилмоқда

Техник хусусиятлар

Максимал учиш узоқлиги – 8300 км

Максимал учиш тезлиги – 740 км

Самолёт ёнилғи сарфи 100 км парвозига - 9-13 литр 

Кабина – 6 нафар йўловчига мўлжалланган

Otto Aviation мутахассислари айтишига қараганда, ушбу самолётнинг эксплуатацион харажатлари соатига 328 долларни ташкил қилади. Мисол учун, худди шундай ўлчамдаги замонавий бизнес жетлар харажати соатига 2100 $ дан ортиқ. Самлолёт жуда яхши балансланган оғирлик марказига ва аэродинамик хусусиятга эга - унинг двигателсиз парвоз қилиш имконияти 22*1ни ташкил қилади, яъни у ўчган двигател билан 10км баландликдан 200 км масофагача етиб бориши мумкин. 

Хўш ниманинг эвазига ушбу самолёт бундай ғаройиб хусусиятларга эга бўлди?

Двигател 

Самолёт ягона двигателга эга бўлиб, у ҳам орқа томонида жойлашган. Авиация соҳасида  бундай жойлашув бир неча устуворликларга эга: биринчидан самолёт жуда кам шовқинли бўлади, иккинчидан бу ёнилғи тежаркорлига хизмат қилади.

Тухум шаклидаги янги самолёт энг тежамкор бўлиши кутилмоқда

Celera 500 ўзининг замонавий қариндошларидан фарқли равишда реактив двигател эмас 12 цилиндрли V-шаклидаги  турбо мотор билан жиҳозланади. RED А03 деб номланувчи ушбу мотор авиация соҳасига яхши таниш. Уни россиялик авиаинженер Владимир Райхлин яратган. Ушбу двигателнинг асосий хусусияти – унинг мутлақ ишончлилигидадир. RED А03 двигателининг икки яримтаси (6та цилиндр) ҳар бири ўзининг алоҳида ёнилғи, совутиш ва бошқарув электрон тизимларига эга бўлиб, парвоз вақти уларнинг бир қисмида носозлик юз берса самолёт двигателнинг иккинчи ярми ёрдамида энг яқин эропортга қўниши имконига эга бўлади. Шунингдек, реактив двигателга қараганда RED А03 парвознинг ҳар бир соати учун 8 баравар кам ёнилғи сарфлайди. 

Аэродинамика 

Лекин Otto Celera 500нинг энг асосий хусусияти – унинг аэродинамикасида, дейишмоқда самолёт ихтирочилари. Гап шундаки, самолёт катта тезликда ҳаракатланганда унинг атрофидан жуда катта миқдорда ҳаво оқимлари сирпаниб ўтади (ламинар оқимлар). Шу сабабли самолёт устидан бўрттиб чиқиб турувчи ҳар қандай қисм ушбу ҳаво оқимларининг тартибсиз ҳаракатланишига, самолёт юзасида турли айлана харакатлар (вихр) пайдо бўлишига олиб келади. Бу тартибсиз оқимлар эса, ўз навбатида самолётни секинлаштириб, ортиқча энергия сарфлашга олиб келади.

Тухум шаклидаги янги самолёт энг тежамкор бўлиши кутилмоқда

Айнан шу сабабли ихтирочилар Otto Celera 500 юзасини мутлақ силлиқ қилиб яратишган. Бунинг учун улар ҳатто самолёт шассисини ҳам тўлиқ корпус ичига яширинадиган қилишга. Шунингдек самолёт қанотларини ҳам имкор қадар кичикроқ ва юпқароқ қилиб ясашга, учувчи кабинаси ойналарини ҳам корпус билан текис қилиб ясашган. Натижада самолёт сиртидан ўтадиган ламинар оқимларнинг мутлақ силлиқ, бир текис оқиб ўтишига эришилган.  

Компания хабарига кўра, айни дамда Celera 500L 31та синов парвозини муваффақиятли якунлаб, ўзининг аэродинамик ва ёнилғи самарадорлигини тўлиқ оқлаган. Ҳозирги кунда уни сертификтлаш ишлари олиб борилмоқда. Сертификатлаш ишлари якунланганидан сўнг самолётни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Otto Aviation lастлабки “тухумлар”ни буюртмачиларга 2025 йилда етказиб беришни ваъда бермоқда.

Тухум шаклидаги янги самолёт энг тежамкор бўлиши кутилмоқда